Она тили дарсларида ёзма ишларни ташкил ?илиш ва ўтказиш методикаси.


Она тили дарсларида ёзма ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси
(барча синфлар мисолида)

Она тили дарсларида ёзма ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси (барча синфлар мисолида)
Мустақиллик туфайли ёш авлодни саводхон, ҳар томонлама йетук кишилар қилиб тарбиялаш ишига ҳукуматимиз тамонидан тинмай ғамхўрлик қилиб келинмоқда. Ёш авлодни йетук маданиятли, саводхон қилиб йетиштириш, ижодий ишга ўргатиш ҳар бир фан ўқитувчисининг бурчи ҳисобланади. Ёзма иш эса бугунги ёшларни эркин фикрлаш, мустақил ишлаш кўникмасини ҳосил қилишда асосий ўрин тутади.
Ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда ёзма иш турлари асосий омиллардан ҳисобланади. Шунга кўра академик литсей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва адабиёт дарслари жараёнида ёзма иш турларини ўтказиш ва уни қандай амалга ошириш йўлларини кўрсатувчи қўлланма жуда зарур. Айниқса, ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган ёзма ишларни ташкил қилиш ва уни ўтказиш бўйича янги қўлланмага жиддий эҳтиёж сезилмоқда. Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда устозлар яратган методик қўлланмаларга таяниб маскур ўқув-қўлланма тайёрланди. Ўқув-қўлланмага ёзма ишларни ўтказиш юзасидан ДТС да қўйилган талаблар, ёзма иш турлари, баҳолаш мезонлари ва намуна учун янги матнлар киритилди.Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда интерфаол усуллардан фойдаланиш яхши самара беради. Чунки у ёшларнинг ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқини турли ўйин технологиялари орқали амалга ошириб шакллантириш учун қулайдир. Бундан ташқари ёзма ишларни ўтказиш ўқувчилар билан ишлашда, дарсларни мароқли ва ижодий ўтишда, уларнинг диққатини жамлашда ҳам қўл келади. Бунинг учун ўқитувчи турли хил қизиқарли мавзуларни танлаш билан бирга уларни ўтказишга мос интерфаол ўйинларни ҳам танлай олиши лозим. Шунда ўқувчилар дарсларга лоқайд қарамай дарсларнинг самарали чиқишига ёрдам беради. Оғзаки баённи ҳар бир дарсда ўтказиш мумкин. Шунда ўн марта гапирсангиз ёки сўрасангиз ҳам, бирор марта жавоб бермайдиган ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, тилларини бурро қилиш, ўзларининг мустақил фикрларини баён қилишга ўргата олиши мумкин бўлади. Айниқса, расм асосида ташкил қилинадиган суҳбатлар бундай ўқувчиларга ижобий таъсир қилади. Бироқ, яхши ўзлаштирадиган ўқувчилар кўпинча ёзма ишда хатоларга йўл қўйишади. Камчиликларни бартараф этишда, албатта, хатолар устида ишлаш жуда қўл келади.
Ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусий услубини шакллантириш, силлиқлаш, ақлий фаолиятини ўстириш, мустақил фикрлаш жараённи эркинлаштиришда баён ва иншонинг роли каттадир. Уларнинг ёзма ва оғзаки саводхонлигини оширишда диктант, баён ва иншони таҳлил этиш дарслари, саволларга жавоб бериш, ижодий иншо, расмга қараб иншо ёки баён ёзиш, турли луғатлар билан ишлаш, дарсликдан машқлар кўчириб ёзиш, ёд олинган шеърий мантларни ёддан қайта ёзиш машқлари ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу жараён ўқувчиларнинг билим савиясини ошириб бориш билан бирга уларнинг нутқий малакаларини, сўз бойликларини ҳам ўстириб боради.
Давлат таълим стандартида белгиланган ёзма иш турлари
Мамлакатимизда "Таълимтўғрисида"ги қонун ҳамда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг қабул қилинганлигига ҳам 14йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Бу орада мамлакатимизда таълим ва тарбия тизимини ислоҳ этиш, уларни бир-биридан ажратмаган ҳолда мутаносибликда олиб бориш, ёш авлоднинг нафақат интеллектуал ривожланишини, балки жамият учун ҳар томонлама фойдали, юксак ахлоқли ва рақобатбардош кадр этиб тарбиялашга оид жуда кўп дастурлар, методик ишланмалар яратилди. Улар киши диққатини ўзининг янгилиги, ижобий ва муҳимлиги билан банд этиб, таълимдаги ислоҳотнинг мазмун-моҳияти такомиллашиб бормоқда.
Маълумки, кадрлар тайёрлаш миллий дастурида энг биринчи навбатда шахс камолига урғу берилган. Шахс тарбияси, айниқса, ўқитувчи ва ўқувчи орасида илк инсоний муносабат, "Устоз-шогирдлик" ан'аналари тарихдаги кўпгина мактаблардан маълум. Бугунги педагогик жараён мазкур масалага кенгроққараш, инсонпарварлик, бағрикенгликни тақозо этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “2005-2009-йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида”ги Қарорнинг ҳаётга татбиқ қилиниши юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари ва модернизация қилинган ўқув дастурлари асосида дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни яратиш, нашрга тайёрлаш,чоп этиш ва таълим муассасаларини улар билан таъминлашнинг ягона комплекс тизими яратилди.
Ўрта умумтаълиммактаблари, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларинниг оғзаки ҳамда ёзма нутқини ривожлантириш мақсадида ДТСда белгиланган мавзуларни мустаҳкамлаш учун турли хил ёзма иш турларидан фойдаланиш лозим. Бунинг учун таълим босқичларидаги ўқувчи ва талабаларга матнлар танлаб келиш, шу матнлар асосида диктантнинг турли хил хусусиятларини очиб бериш талаб этилади. «Диктантлар тўплами»даги матнлар шу куннинг талабига тўлиқ жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, янги матнлар тузиш талаб этилади. Ўтилган у ёки бу мавзу ҳақидаги назарий маълумотни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларнинг ёзма ва оқзаки нутқини ўстиришда диктантнинг аҳамияти катта. Чунки ўқувчи диктант ёзаётганда хато қилмаслик учун орфографик ва пунктуатсион қоидаларни эслашга ҳаракат қилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида она тили фанидан ўқувчиларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамиаш мақсадида ёзма ишлар (машқлар, диктант, баён, иншо) ўтказилади.
Диктант - ўқувчиларнинг саводхонлигини ошириш ва текшириш, билим, малака, кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кундалик ҳамда оралиқ назорат шаклида ўтказилади.
Диктантлар таълимий ва назорат диктантларга ажратилади.
Таълимий диктантлар ўқув жараёнида, маълум мавзуларни такрорлаш, мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.
Таълимий диктантлар изоҳли ёзув, таъкидий, изоҳли диктант, сайланма, ижодий, эркин, луғат диктантлари каби турларга бўлинади.
Назорат диктант ўқувчиларнинг саводхонлигини аниқлаш учунгина эмас, балки у таълимий характерга ҳам эгадир. Назорат диктант, аввало,ўқувчиларга кўпгина имло қоидаларини эслатади, ўқитувчи эса диктантда йўл қўйилган хатоларни бартараф қилиш учун машғулотлар ўтказади. Демак, назорат диктант ҳам таълимий ҳам илмийдир.
Изоҳли ёзув, таъкидий ва изоҳли диктант, луғат, назорат диктантларда матн ўзгартирилмай ёзилади.
Сайланма, эркин ва ижодий диктантда эса матн маълумоъзгартириш билан ёзилади. Узлюксиз таълимда ёзма иш турларини дастур асосида 4 турга бўлиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Улар машқ, диктант, баён ва иншо турларидир.
Диктант турини ўтказишда танланган матн ижодий бўлиши, ўқувчига нотаниш бўлган асарлардан олинган бўлиши, сара гаплардан ёки тайёр адабий-бадиий парча ҳолида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Матн ўрганилган мавзу моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўтилган мавзу юзасидан билим, кўникма, малакаларни мустаҳкамлашга ҳамда текширишга хизмат қилиши лозим.
Диктантнинг юқорида келтирилган турларини ўтказиш ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, ёзма нутқ малакаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бунда матнлар танлашда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, маънавий ва руҳий ривожланиш жиҳатлари эътиборга олинади. Матнлар она тили ўқув дастури талабларига асосан танланган бўлиб фонетика, лексикология, морфология, синтаксисга оид мавзуларнинг ўзлаштирилишини мустаҳкамлаш ва текширишга мўлжалланган бўлади. Мазкур ўқув қўлланма дарс жараёнида ёки оралиқ назорат ишларини ўтказишда бўлажак она тили ўқитувчилари учун методик ёрдам бўлади деган умиддамиз.
Ўқувчиларни баён ва иншо ёзишга ўргатишдаги замонавий педагогик технологиялар
Давлат талаблари
«Таълим тўғрисидаги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни билиши;
она тили фанидан ДТСни билиш;
ўқув дастурларнии мукаммал билиш;
янгиланган таълим стандартларини ва ўқув дастурларини олдинги анъанавий дастур ва талаблардан фарқини билиш;
она тилимизда ижод қилган буюк алломаларимизнинг маънавиятимиз ривожига қўшган ҳиссасини билиш;
ўзбек тилининг нафислигини ҳис қилиш;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлиш;
ўқув хоналарининг замонавий талаблар асосида жиҳозланишини мукаммал билиш;
ўқув машғулотларини маҳорат билан ўтказишда мавжуд жиҳозлар ва дидактик материаллардан фойдаланиш тажрибасига эга бўлиш;
техник - дидактик воситалар мавжуд дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик адабиётларни таҳлил қила билиш;
уларнинг бир-биридан фарқи ва афзалликларини англаш;
янги ахборот ва педагогик технологиялардан хабардор бўлиш ва уларни ўқув машғулотларига татбиқ қилиш малакасига эга бўлиш;
ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ташкилий ва методик жиҳатдан уюштира билиш;
мутахассислик йўналишидаги илғор тажрибаларни билиши ва улардан ўз фаолиятида фойдаланиш малакасига эга бўлиш;
тилшуносликдаги назарий хулосаларни амалиёт билан боғлай олиш;
индуксия методи ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлиш;
матн устида ишлашни ўрганиш;
лингвистик таҳлилни она тилининг ҳамма бўлимларида қўллай билиш;
ноанъанавий машғулотларни уюштира олиш;
ЙПТ элементларини жорий қилиш;
иш ўйинларидан фойдалана билиш;
бадиий матнни лингвистик таҳлил қилиш.
Бугунги кунда таълимдаги янги педагогик технологияни ўқитувчилар орасида оммалаштириш энг муҳим вазифалардан бири саналади. Ўқитувчилар замонавий компютер ўқув дастурларини, интерактив фаолиятни, кашфиётга асосланган таълим усулидан амалий фойдаланишни ўрганиб олгандагина таълим натижаларида ижобий самарадорликка эришиш мумкин.
Ўқитишнинг инновацион асослари самарадорлигини ошириш учун ўқувчилар ахборот воситалари билан максимал имконият даражасида таъминланиши зарур.
Она тили таълими жараёни, асосан, саводхонликка йўналтирилган бўлишни тақозо этади. Шу жиҳатдан таълим беришдаги бирламчи талабларни бажариш учун назорат диктантлари, диктант таҳлили каби машғулотларни янги педагогик технология асосида йўлга қўйиш муҳимдир. Ўқувчилар назорат диктанти ёзиш жараёнида уларнинг ёзув тезлиги, ёзув малакаси ҳамда имловий саводхонлик даражаси кўникмасига эга бўладилар. Маълумки умумтаълим мактабларининг 6-синфларда назорат диктанти олиш ҳамда уларнинг таҳлилини амалга ошириш учун ДТСга асосланган ўқув дастурида 2 соат дарс ажратилган. Бунда дастлабки 1 соат назорат диктанти олиш учун сарфланса, кейинги дарс соатида диктантнатижалари таҳлили амалга оширилади. Бу эса “машғулотдан машғулотгача” бўлган жараён орасидаги боғлиқликнинг маълум даражада узилиб қолишига сабаб бўлади. Эндиликда назорат диктантлари ўтказилиши электрон ўқув воситалари ёрдамида ташкил этиш ўқувчиларнинг ёзма иш ва уларнинг таҳлили орасидаги маълум даражадаги бўшлиққа барҳам берибгина қолмай, вақт тежалишига, саводхонликни юқори даражага олиб чиқишга ёрдам беради. Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг хатолар устида ишламаслиги ёки имловий хатоларга бефарқлиги ачинарли ҳолдир. Хатосиз ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш учун эса мунтазам ўз устида ишланиши ҳамда назоратларнинг жиддий тартибда йўлга қўйилганлиги таъминланган бўлиши лозим.
Назорат диктантлари босқичларини амалга оширишнинг интерактив усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1-босқич. “Назорат диктанти” дастурини компютерга юклаш. Бунда компютер овоз қурилмасига диктант матни ўқувчиларга тушунарли бўлган равон талаффуз билан овозли ёзиб олинади. Шу билан бирга ўқувчиларнинг ёзув тезлиги ҳисобга олиниши учун вақт белгилаш дастури созланади.
2-босқич. Назорат диктантини ёзиш. Компютер иш столида “Диктант дастури” ёрлиғи воситасида мазкур дастур ишга туширилади. Дастур ойнасида назорат диктанти мавзулари рўйхати ҳавола этилган бўлиб, ўқувчиларга ўқитувчи томонида муайян мавзу танлаб берилади. Сўнгра вақт белгилаш дастури ишга туширилиб, бир вақтнинг ўзида диктант ёзишга киришилади. Назорат диктантини ёздириш одатдагидек, 3 босқичда амалга оширилади:
Матндаги гап ўқилади, ўқувчи диққат билан эшитади.
Матн ўқилади, ўқувчи ёзади
Матндаги гап ўқилади, ўқувчи ёзганларини текшириб олади.
3-босқич. Назорат диктанти компютер ёрдамида текширилади. Бунинг учун дастурнинг асбоблар панелида жойлашган “Текшириш” тугмаси ёрдамида буйруқ берилади. Ўқувчи ёзган диктант матнидаги имловий хатолар қизил ранг билан кўрсатилади, имловий ва ишоравий хатолар сони матн остида “хатолар статистикаси” сифатида ҳавола қилинади. Шунга кўра ўқувчи ёзган назорат диктанти баҳоланади.
4-босқич. Ижобий натижаларга эриша олмаган ўқувчиларга назорат ишни қайта топшириш имкони берилиб, бир вақтнинг ўзида хатолар устида ишлашга эришилади.
Назорат диктантлари олишнинг бундай замонавий техник воситалар асосида ташкил этилиши анъанавий педагогик технологиялардан қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:
Компютер технологиялари ёрдамида ташкил этилган назорат диктантини амалга ошириш орқали фақат бир қатор имловий саводхонлик кўникмасигина эмас, балки равон оғзаки нутқни тушунишга ҳам маълум даражада эришилади.
Ахборот узатишнинг янги интерактив усули ёрдамида назорат диктанлари олиш, уни текшириш ва хатолар устида ишлаш жараёнида кам вақт сарфланишига қарамай кўпроқ самарага эришиш мумкин.
Мазкур диктант жараёни нафақат дарс соатларида, балки исталган вақтда ўқувчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бу эса ўқувчининг ўз устида ишлашга, ундаги интерактив фаолликнинг ўсишига қулай имкон яратади.
Бу жараёнда ўқитувчи бошқарувчи сифатида намоён бўлади, ўқувчи эса фаол иштирокчига айланади, ўқитувчи > компьютер >ўқувчи учлигининг узвий алоқадорлигини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, компьютер технологиялари воситасидаги бу хилдаги ёзма ишларни амалга ошириш турли таълим босқичларига мос, қулай методларни умумлаштириш, ўқитишнинг замонавий технологиясини ишлаб чиқиш ўқувчиларнинг саводхонлик кўникмаларини такомиллаштиришда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Табиийки, диктант ёзиш кўникмасини компютер воситаси орқали амалга ошириш мутлақо ўринсиз иш деб фикрлайдиганлар ҳам бор. Чунки диктантнинг асосий талабларидан бири ҳуснихатдир.
Жамиятимизда ахборот технологияларини кундалик турмушимизга, юмушимизни тез, қулай ва қизиқарли тарзда амалга оширилаётганини эса таъкидламай бўлмайди. Шундай экан, фанлар кесимида амалга оширилаётган электрон дарсликлар ва воситаларга эҳтиёжларни тўлдириш таълимнинг бош мезони бўлиб келмоқда.
Ахборот технологияларидан, жумладан компютердан фойдалана олиш ўқитувчи ва ўқувчилардан бирдек талаб этилмоқда.
Ахборотлар билан ишлашда эса, ИНТЕРНЕТ тармоғидан фойдаланилади. Ўқувчиларимиз техника тилини қанча чуқур англаганидан қувонасиз, бироқ ўз она тилида хатолар билан ёзаётганлари ачинарли ҳолдир.
Шу ўринда “Диктант” дастурининг яратилиши шундай вазиятларни олдини олишга ёрдам берса, неажаб.
Айтиш жоизки, ушбу дастур биз истаган даражада серқирра эмасдир. Бироқ хатолар устида ишлаш, уларни бартараф этиш йўлида ташланган илк қадам, мукаммал ҳолга келтирилишига сизу биздек педагогларнинг ёрдамини кутиб қолади.
Она тили ва адабиёт дарсларида аудио, видуо материалларидан, дарслик ва қўлланмалардан фойдаланиш, мултимедиа ва электрон дарсликларнинг тузилиши, ХХ асрниниг охири планетамизда ахборот-информатизатсиялаш асрига қўйилган қадам бўлди десак ҳеч муболаға бўлмайди. Фан ва техниканинг бу ютуқлари ўзининг самарадорлиги билан ўқув юртлари таълим тизимини ислоҳ қилишга олиб келади. Замонавий ахборот технологиялари ютуқлари, ўқув юртлари тизимида асосан компютер тармоқлари ва Интернет тизимларини қўллашнинг замонавий талабларидан бирига айлантирмоқда. Мамлакатимизда мултимедиа тахминан 1980-йилнинг охирларида пайдо бўлди. Бу вақтда мултимедиа хонадон компютерларида эмас,балки мутахасислар томонидан ишлатилган. 1993-йилга келиб мултимедиалар тадқиқотчилар жамоаси , тайёр мултимедиа маҳсулотлари ва уларнинг истеъмолчилари томонидан фойдаланила бошлади.
Ўзбек тили ва бошқа тилларни ўргатишда коммуникатив мулоқотга ўргатувчи замонавий методлардан фойдаланиш дарс самарадорлигини ошириш билан бирга ўқувчиларнинг фанга, тилга бўлган қизиқишини янада оширади ва дунёқарашини ўстиради. Ўқитувчи интерфаол методларни қўллаш билан бирга информатсион технологиялардан фойдаланиши тил ўрганишда кўпроқ самара беради.
Бугунги кунда таълим жараёнида электрон ресурслар, мултимедиалардан кенг фойдалинилмоқда.
Мултимедиа - компютер тизимида матн, товуш, видеотасвир, график тасвирларни ва турли (мултипликатсия) аниматсияларни мужассамлантириш имконини берувчи замонавий компютер ахборотлари технологиясидир.
Мултимедиа - компютерга матн, товуш, видеотасвир, график тасвирларни ва турли (мултипликатсия) аниматсияларни киритиш, чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиб бериш технологиялари кўпайтмасидир.
Мултимедиа — бу интерактив тизим бўлиб,матн, товуш, видеотасвир, график тасвирларни, видеони қўзғалмас ҳаракатини турли (мултипликатсия) аниматсияларни орқали жонлантириш, овозини кучайтирувчи воситадир. Мултимедиага дисплей экранидаги овоз эффекти орқали қўзғалмас тасвир ва овоз орқали график тасвир ҳаракатланувчи тасвир аниматсиялари киради.
Мултимедиа тизмининг пайдо бўлиши таълим тизимида, санъат, компютер тренинглар, компютер ўйинлари, ўтказишда жуда катта ўзгаришлар олиб кирди.
Ҳозирги кунда мултимедиа сўзини уч хил тушуниш мумкин:
«мултимедиа -ғоя»,бу турли тоифадаги ахборотларни сақлашнинг янгича ёндашувидир.Компютер техникасини ривожланиши турли тоифадаги ахборотларни қайта ишлашга олиб келди: рақамлар билан бошланди, компютерда матн қайта ишланиши ўрнатилди,тасвир ва товуш маълумотлари қайта ишланувчи обйектга айлантирилди,ҳозирги кунда компютер бемалол видео тасвирларни овоз билан таъминлаши мумкин;
турли табиатдаги ахборотлар билан ишлашни таъминлайдиган қурилмалар. Буларга мултимедиа платаси,мултимедиа комплекслари ва мултимедиа марказлари киради;
«мултимедиа маҳсулоти»-юқорида келтирилган турли тоифалардан ташкил топган маҳсулотдир.
2004-2009-йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури мактабларнинг моддий - техника базасини мустаҳкамлаш билан бир қаторда замонавий ахборот технологияларига асосланган электрон дарсликлар яратиш ва уни таълим жараёнига татбиқ этишни долзарб муаммо сифатида кун тартибига қўймоқда.Шундай экан, электрон дарсликлар яратишдан мақсад, уларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Унинг қандай турлари ва вариантлари мавжуд? каби саволларга илмий асосланган жавоб топиш талаб этилади. Электрон дарслик (қўлланма) ўқув жараёни сифатини ошириш, ўқувчи меҳнатини йенгиллаштириш, ўқувчи-талабаларни билим даражасини ошириш, Электрон дарслик яратишда муаллифлар гуруҳи эътиборини қаратадиган жиҳатлар қуйидагилардан иборат: электрон дарслик яратишда фаннинг ўқув дастурини асос қилиб олиш; электрон дарсликка қаратилган материалларни малакали ўқутувчи - профессорларнинг амалий тажрибалари, фан эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилиш; ўқувчи - талабага билим, кўникмаларини шакллантиришга кўмак берувчи тушунчалардан ўз ўрнида фойдаланиш; ўқувчи - талабаларга фан мавзусига алоқадор янги билимларни тушунишда ёрдам берадиган қизиқарли схемалар, диаграммалар, турли чизмалар ва жадвалларни электрон дарсликка киритиш; эришилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида амалий машқлар ва назорат саволларини келтириш; электрон дарсликларни яратишда илғор Ўзбек тажрибалардан фойдаланиш; электрон дарсликнинг тили, мазмуни ўқувчиларнинг таҳсил олиш шароитлари ва қобилиятлари, ёшига мос келишини инобатга олиш; ўқитувчи - профессорларнинг электрон дарсликдан самарали фойдаланиши учун услубий қўлланмалар яратиш ва ҳ.к.
Яратилган электрон дарсликларнинг илмийлик ва тақдимот сифати ўқув режага мослик; мавзу баёни; тил даражаси; манба тузилиши; тақдимот ва дизайн; иллюстратсия; муаммоларга таъсирчанлиги каби мезонларга жавоб берши лозим.
Электрон дарслик муаллиф ва муаллифлар гуруҳи томонидан маълум бир дастурлаш тилида ёки Шт1 - гиперматнли тил ёрдамида яратилади. Электрон дарслик фойдаланиш учун икки вариантда он-Лаин ва Оф да яратилиши мумкин. Электрон дарсликдан он-лине вариантда фойдаланишда компютер техникаси глобал ёки локал тармоққа уланган бўлиши лозим.
О-Нпе вариаянтда тармоққа айрим ҳоллардагина кирилади. Одатда, бу вариантда электрон дарслик СО дискка ёзилади ва ўқувчига берилади.
Электрон дарсликнинг структураси умумий ҳолда 3-расмда келтирилган схема асосида тавсйфланади.Шундай қилиб, электрон дарслик ўқув дастурига ва ўқув-методик нашр талабларига мос келиши лозим. Электрон дарслик тамомила янги, яъни биринчи бор чоп қилиниши ёки олдин нашр қилинган ўқув методик қўлланманинг электрон версиясидан олинган бўлиши мумкин. Унда: курс ёки фан мазмунини очиб бериш учун йетарлича материал ва ҳажмга, ўқув-методик мақсадларга эришишни қувватловчи иллюстратив материалларга эга бўлиш; дарсликнинг барча қисмларига — манба ва ресурсларга эркин мурожаат мавжудлиги; дарслик типи — ўзбек тилидан бошқа тилларга ўтиш имкони мавжудлиги санаб ўтилган мезонлар электрон дарслик яратишга қўйиладиган асосий талаблар бўлиб, улар бевосита таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
ЭД билан ишлаш учун маълумотлар тизими.
Электрон дарсликнинг муқоваси имконият даражасида чиройли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун уни графика ва мултимедиа, аниматсия каби элементлар билан бойитиш зарур. ЭДнинг муқовасида дарсликнинг номи,юқори ташкилот ҳақида маълумот (масалан, вазирлик), муаллифлик ҳуқуқи, яратилган вақти, ЭДни яратган ташкилотнинг номи, муаллифлар ҳақида қисқача маълумот олиш имконияти мавжуд. Бу маълумотларнинг маълум бир қисми (муаллифлар ҳақида маълумот, ЭД ни яратган ташкилот, муаллифлик ҳуқуқи) кабилар махсус тугмалар ёрдамида амалга оширилади.
Мундарижа ЭД нинг жуда муҳим таркибий элементи ҳисобланади. У бир томондан йетарли даражада мавзулар кетма-кетлиги асосида ўқув жараёнида компютер техникасидан фойдаланиш учун кенг йўл очиб беради. Шуларни эътиборга олган ҳолда умумтаълим мактабларининг физика, математика, информатика, иқтисодий билим асослари, география, она тили ва адабиёт, ўзбек тили (рус гуруҳлари учун) фанларидан электрон дарсликлар яратишга киришилди. Бу жараёнда ўқитувчи, психолог, таҳлил натижаларини назорат қилиш бўйича мутахассис (тестолог), дизайнер ёки уста, кодловчи (дастурловчи) қатнашиши назарда тутилган. Хўш, электрон дарслик яратувчилар дастурий таъминотни яратиш бўйича қандай мезонларга амал қиладилар? Уларга қўйиладиган умумий талаблар нималардан иборат?
Электрон дарслик яратувчи муаллифлар дастурий таъминотни яратиш бўйича қуйидаги мезонларга амал қилиши лозим (1-расм):
41148000Курс администратори модули
00Курс администратори модули
18288000Глобал ва локал тармоқда,серверда ишлаш
00Глобал ва локал тармоқда,серверда ишлаш
-2286000Фойдаланувчиларни қайд этиш модули
00Фойдаланувчиларни қайд этиш модули
371856048958500120967548958500274320048958500-457200774700Электрон дарслик билан ишлаш қўланма
00Электрон дарслик билан ишлаш қўланма
4114800874395Ўқув курсининг назарий билимлар модули
00Ўқув курсининг назарий билимлар модули
1548765874395Дастурий таъминотни яратиш бўйича асосий мезонлар
00Дастурий таъминотни яратиш бўйича асосий мезонлар
38919151099185001257300109918500-3810001557655Муалифлар ҳақида маълумотлар
00Муалифлар ҳақида маълумотлар
133350017164050040576501716405Ўқув курсининг амалий билимлар модули
00Ўқув курсининг амалий билимлар модули
3314700198310500171450019831050037185601859280003562352236470Маълумотнома тизими
00Маълумотнома тизими
28117802261235Ўқув курси бўйича топшириқлар
00Ўқув курси бўйича топшириқлар

Электрон дарсликнинг мазмуни, дизайни ва шакли, уйғунлиги бўйича мезонлар 2 - расмда келтирилади.
4114800156845Фотоиллюстрациялар
00Фотоиллюстрациялар
-457200200025Қўшимча маълумотлар модули
00Қўшимча маълумотлар модули
1828800200025Матнлар
00Матнлар
125730070485000331470059499500274320059499500-4572001148715Луҳатлар
00Луҳатлар
43434001148715Аниматциялар
00Аниматциялар
14859001148715Электрон дарсликларнинг мазмуни,дизайни ва шакли уйғунлиги бўйича мезонлар
00Электрон дарсликларнинг мазмуни,дизайни ва шакли уйғунлиги бўйича мезонлар
12573001368425004057650136842500-4572001749425Масалалар
00Масалалар
43434001786890Лабаратория ишлари
00Лабаратория ишлари
125730020789900040576502127885003419475238823500182880023152100032365952593975Аудиофрагментлар
00Аудиофрагментлар
3562352536825Видео-фрагментлар
00Видео-фрагментлар

Электрон дарсликларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
матннинг электрон версияси;
китобнинг гиперматнли электрон версияси;
график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мавжуд дарслик;
аниматсия, овоз, график, жадвал, расмлар ва гиперматнлар мавжуд дарслик;
аниматсия, ОВОЗ, график, жадвал, расм, гиперматнли ва тест тизимлари мавжуд дарсликлар.
Қуйидаги жадвалда ушбу мезонлар асосида қиёсий таҳлиллар келтирилган
(1-жадвал).
- ёмон + қониқарли ++ яхши +++ аъло
Электрон дарсликларнинг анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги
афзалликларини келтириш мумкин:
Ўқув ахборотларининг тақдим этилиш шаклиКеракли ахборотларни қидириш имконияти.
Олинган билимлар даражасини назорат қилиш усулларнинг мавжудлиги.
Ўқитувчи билан тескари алоқанинг мавжудлигиУсуллар мезонлар Ахборотларни тақдим этиш тарзи Қидириш йўллари Билимларни назорат қилиш Ўқитувчи билан тескари алоқа
Ўқитувчи билан шуғулланиш + - ++ ++
КитобларЎқув видео филмлари Электрон дарсликлар Шулардан келиб чиқиб, электрон дарсликларни яратишнинг қуйидаги тамойилларини келтириш мумкин:
-мултимедиа-маълумотлари (матн, график, аудио, видео, аниматсия) асосида ахборотларни тақдим этиш;
-қидириш ва йўллаш имкониятларини киритиш;
-олинган билимлар даражасини назорат қилишнинг обйектив тизимини киритиш;
- тармоқ технологиялари асосида ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро интерактив ва
тескари алоқсининг йўлга қўйилиши.