Бошлан?ич синф ў?увчиларини чиройли ёзув малакаларини шакллантириш


Мавзу Бошланғич синф ўқувчиларини чиройли ёзув малакаларинишакллантириш Мақсад Илмий:Ёзув техникаси ёзув қуролларидан тўғри фойдаланиш, ёзаётганда партада тўғри ўтириш, қўлни тўғри тутиш, гигиеник қоидаларга амалқилиш ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. Ҳарфларнинг шаклини тўғри ифодалаш, уларнинг орасидаги масофани бир ҳил бўлишини, қияликни тўғри сақлаш,ўз хатини берилган намуна билан таққослаш каби ҳислатларни сингдириш. РивожлантирувчиЁзув жараёнида турли ёзув қуроллари ручка, қалам, бўрдан тўғри фойдаланиш ва қайси ёзув қуролидан фойдаланишга қараб қўл ҳаракатларини шунга мослаштиришни тушунтириш. Ўқувчиларда диққат, сезги, идрок этиш, хотира каби психофизиологик функцияларни ривожлантириш Тарбиявий:ЎЗ ўзини англаб етишга,англаб тарбия топишга,ўз куч имкониятларига ишонч билан қарашга,вақт қадрини ғанимат билишга тарбиялаш. Кириш Жамиятнинг олдида турган долзарб вазифалардан бири буюк Ватанимизнинг келажагини яратувчи ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдир. Таълим-тарбия боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиши, шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, мунтазам таълим олишга тайёрлайди. Инсон ташқи оламдаги предмет ва ходисаларни идрок этади, шунингдек, ўз танасидаги органларнинг ҳаракатини ва уларнинг ҳолатини англайди. Идрок – ташқи оламдаги предметларнинг сезги органлари орқали нерв системасига таъсир этиши ва тана ҳаракатларининг таъсири туфайли ҳосил бўлади. Ўқувчиларда чиройли ёзув малакаларини ҳосил қилиш учун, биринчи навбатда диққат, сезги, идрок этиш, хотира каби психофизиологик функциялар иштирок этганлигини кўрамиз. Бола мактабга қадам қўймасдан олдинроқ (3-4 ёшдан бошлаб) қўлига қалам олиб турли шаклларни чиза бошлайди, аммо бу чизиқлар чиройли ёзув талабларига тўғри келмаса-да, улардаги айрим малакаларнинг (ручка, қалам ушлаш) шаклланишига ёрдам беради. Кичик ёшдаги болаларнинг бармоқ мускуллари яхши ривожланмаганлиги учун уларга сурункали ёздириб, машқ қилдириш ёзувнинг сифатига салбий таъсир этади. Ёзув жараёни турли ёзув қуроллари (ручка, қалам, бўр) орқали амалга оширилади ва қайси ёзув қуролидан фойдаланишига қараб қўл ҳаракатлари шунга мослаштирилади. Ёзувқуролидан тўғри фойдаланиш Парта устига дафтарни тўғри қўйиш Ёзаётганда гавдани тўғри тутиш Ўз хатини берилган намуна билан таққослаш Товушни босма ҳарфга, босма ҳарфларни ёзма шаклга айлантириш Ҳарфларни қаердан бошлаш, қаерда тугатиш, ўнга, чапга буриш, боғлаш Ҳарфларни бир-бирига боғлаб ёзиш Ҳарфларни бир хил баландликда ва кенгликда текис ёзиш Бошланғич синф ўқувчиларини чиройли ёзувга ўргатишдан олдин қуйидаги малакаларни бериш лозим. ёзув техникаси, яъни ёзувнинг турли усул ва приёмларидан фойдаланиш. ҳарфларнинг шаклини тўғри ифодалаш, яъни график малакаларни эгаллаш. ёзув вақтида ҳарфларнинг шакли билан бир қаторда унинг қандай товуш билдирилишини ҳам билиш, яъни имлога оид малакаларни эгаллаш. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳар бир малака ўз олдига маълум бир қоидани мақсад қилиб қўяди. Масалан, ёзув техникаси ёзув қуролларидан тўғри фойдаланиш, ёзаётган партада тўғри ўтириш, қўлни тўғри тутиш, умуман гигиеник қоидаларга амал қилишини талаб қилади. График малакалар эса ҳарфларнинг шаклини тўғри ифодалашни, уларнинг орасидаги масофани бир ҳил бўлишини қияликни тўғри сақлашни талаб этади. Имлога оид малакаларда эса қайси ҳарф қандай товуш билдирилишини ва уларнинг ўз ўрнида туришини талаб этади. Ёзув малакалари 6-9 ёшли болалар учун ўқитувчи тамонидан бевосита кузатиб боришни талаб этадиган қийин жараёндир. Худди шу даврда ўқувчилар тамонидан бажарилган машқлар келгусида чиройли ёзув учун муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқувчи ўзининг дастлабки ёзган ҳарф элементларидан руҳланади, ўзига бўлган ишончи ортади ва қийинроқ бўлган ҳарфлшарни ёзишга қўрқмайди. Шунинг учун ҳам ўқувчиларда дастлабки ёзув малакаларини ҳосил қилишда уларнинг иродасини мустаҳкамлашга эътибор бериш лозим. Бунда ўқитувчининг болалар бемалол бажара оладиган топшириқлар танлаши катта роль ўйнайди. Бу даврда болалардаги психологик хусусиятларни ҳам тарбиялаш ҳамда уларнинг физиологик ўсишларини ҳисобга олиш бошланғич синф ўқитувчисининг муҳим вазифасидир. Чиройли ёзув қоидаларини яхши билиш ёзув малакасининг шакилланишига яқиндан ёрдам беради. Чиройли ёзув қоидаларини қисқа ва тушунарли қилиб баён этиш лозим. Шундагина ўқувчилар уни тўлиқ ўзлаштиришлари ва амалда қўллашлари мумкин. Масалан , биринчи синфда дастлаб тўғри ўтириш , ручкани тўғри ушлаш , дафтарни тўғри холатда қўйиш каби талаблар асосида сўзларда харфларнинг баландлигини ва қиялигини бир хилда сақлаш сўзларда харф унсурлари ва харфларнинг орлиғини бир узоқликда чамалаб ёзиш қоидалари келиб чиқади. Фақат иккинчи синфдан бошлаб чиройли ёзиш малакасига ўргатишда ёзув техникасига оид бўлган кичик ва бош харфларни бир хил баландликда чамалаб ёзиш ; харф ва 4-5 харфдан иборат сўзларни қўл харакатини узмасдан боғлаб ёзиш тез ва тоза ёзиш каби қоидалар талаб этилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган хар бир қоида ўзининг аниқ мазмунига эга бўлиши керак. Ўқувчи хар бир қоидани аста секин ўз ўрнида ўрганиб бориши лозим. Ёзувнинг қиялиги хақидаги тушунчалар чуқур сингдирилгандан сўнг харфларни бир хил масофада текис ёзиш қоидалари ўргатилади. Харфларни қўл харакатини узмасдан ёзиш қоидалари ўрганилгандан сўнг, сўзларни қўл харакатини узмасдан ёзиш қоидалари ўргатилади. Чиройли ёзув деганда биз аниқ чизиқлар бўйича хуснихат намуналарида кўрсатилгандек ёзилган хатни тушунимиз. Учинчи синфдан бошлаб эса бу қоидаларга яна қўшимча тез ва тоза ёзиш қоидалари киритилади. Аммо хар қоидани хар дарсда ўқувчини бездирадиган даражада такрорлаш ярамайди, бунда онгли равишда ўзлаштириш учун мўлжалланган қоидалар асқотиши мумкин. Ёзма нутқ оғзаки нутқ асосида ривожланади. Синтактик жиҳатдан қараганда ёзма нутқ тўлиқ ва мукаммал нутқдир. Бу нутқ фикримизни ихтиёрий ифодалаб беришнинг энг яхши воситасидир. Ёзма нутқ мураккаб жараён бўлиб, харфлар ва белгилар ёрдами билан харфлар, сўзлар, гапларни кўз билан идрок қилишга, қўл билан ёзишга мўлжалланган нутқдир. Мактаб дастурини тўлиқ эгаллашда боланинг ёзма нутқи тўлиқ шаклланган бўлиши керак. Ёмон ёзадиган ўқувчиларнинг ҳар бир бажарган машқларини ўқитувчи кузатиб ва текшириб бориши зарур. Давр ўзгариши билан ёзув қуроллари ҳам такомиллашиб бормоқда, уларга бўлган муносабатлар ҳам ўзгармоқда. Айниқса, соддалаштирилган ёзув системасининг тезлиги ва ҳарфларни қўл ҳаракатини узмай боғлаб ёзишга талаб кучайди. Бугунги кунда таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш даврида мактабларимиз ва ўқитувчиларимиз олдида ўқувчиларни чиройли ёзувга ўргатишни такомиллаштириш борасида қатор ечилмаган муаммолар мавжуд. Бу муаммоларни юқоридаги ёритилган мавзуда оз бўлсада бартараф этишга доир фикр – мулоҳазаларни баён қилдим. Чиройли ёз ёзсанг хат Бу ҳам жуда зўр санъат Йигирма бешинчи март Сўз ва гап 342 - машқ Баҳор бошланиши билан табиат уйқудан уй-ғонади.Боғларда,қир-адирларда,водийларда майса-лар сабза урди. Чизиқлар устидан ёзмаслик Ҳарфлар оралиғида ҳаддан ташқари кўп жой қолдириш Ҳарфлар оралиғидаги масофани зичлиги Ҳарфларни жуда йирик ёзиш Ҳарфлар ва сўзлар орасидаги масофани бир хилда сақламаслик Ўқитувчилар ўзгариши, талабнинг бир хил бўлмаслиги сабаблиўқувчилар ёзувида ўзгаришлар сезилади.Масалан: