Информатика фанидан Растрли графика номли дарс ишланмаси 7синф


Хамза атындағы № 53 жалпы орта мектеп

Очиқ дарс ишланмаси 7 Д синф
Ўтказди: Исматуллаева Ф.Ж
Шымкент – 2016й
Мавзу : Расрли графика
І. Дарснинг мақсади:
а)таълимий: ўқувчиларга растрли графика тўғрисида тушунча
бериш, расрли графика билан ишлашга ўргатиш.
б)тарбиявий : мустақил ишлаш ва ўзига ишончли бўлиш,чаққон ва
харакатчанликка тарбиялаш.
в) ривожлатирувчи: ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишини ва
тасвир билан ишлаш қобилятини ошириш.
ІІ. Дарснинг жихози: дарслик,плакат,расмли карточкалар,АКТ
ІІІ. Дарснинг услуби: Аралаш
ІV. Дарснинг бориши:.
Ташкилий қисм: ўқувчилар билан саломлашиб, ўқувчиларни гурухга ажратиш ва давоматни текшириш.Ўтилган мавзулар бўйича саволга
жавоб интерактив доскада “ My Test” орқали мустахкамлаш.
Асосий қисм: Янги мавзу баёни:
Сизлар билан ўтилган дарсларимизда компьютерли графика турларидан бири векторли графика билан танишиб чиқдик.
Бугун эса янги мавзу расрли графика, ранглар, қуроллар билан
ишлашни ўрганамиз.График ахборотни пуқталар йиғиндиси ёки
пикселлар кўринишида ифодалаш усули расрли тасвир дейилади.
Растрли тасвирнинг хар бир нуқтасига компьютер хотирасидаги битта ячейка тўғри келади.Тасвирлар махсус PAINT график
редакториорқали “кисть”, “карандаш”, “ распылытель” каби
асбобларда хосил қилинади.
left138430


Растрли тасвирлар қатор ютуқ ва камчиликлаога эга. Растрли тасвирни тўғрилаш, яъни растрли тасвирни исталган қисмини ўзгартириш мумукин.
Нуқталарни кўпайтириш ёки камайтириш , шунинигдек тасвирни хар бир нуқтасига оқ- қора ва бошқа рангни берш мумкин. Бу унинг ютуғи.
Камчилиги шуки, масштаблаш орқали орқали растрли тасвирнинг ўлчамини
ўзгартириш тасвир сифатини пасайтиради.

V. «Иллюсрацияли ситуация» ўйини. Хар бир гурух олдига расмли карточ- калар тарқатилади ва ўқувчи шу бўйича график турларига бўлиб буклетга
ёпиштириб хар бирига тушунча беради.
VІ «Ким чаққон!» ўйини: 1- гурухга «ранглар палитраси»
2 – гурухга «расм чизиш қуроллари»
плакатга чизиб хар бирига тушунча ёзилади.
VІІ. «Раскраска» ўйини: 1 – гурухга “гуллар”
2 – гурухга “хайвонлар”
Расми бор карточкалар тарқатилади.Компьютер олдида ўқувчи ўтириб
“Раскраска”дастуридан фойдаланиб,танланган расмни PAINT график
редакторига кўчириб,расмни бўяш ва расмни давом эттириш керак.
VІІІ. Дарсда бахолаш варағига ўз – ўзини бахолаб ўтиради
“Умид”дарахтига ўқувчилар ўз фикрини билдиришади.
Уйга вазифа: Расрли графика. Ранглар. Расм солиш қуроллари.