Му?аммад Юсуф ?аёти ва ижоди


Сана: Синф: 7 Фан: Адабиёт
Мавзу: Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди.
Мақсад: Мухаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларда билим ва кўникма ҳосил қилиш. Ўқувчилар оғзаки нутқини ривожантириш. Улуғ Ватан урушининг 70 йиллиги Қозоғистон ассамбилиясининг 20 йиллиги ҳақида маълумот бериш. Инсонларга, ота-онага, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш.
Кутиладиган натижа: Ўқувчилар Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан танишадилар. “Лолақизғалдоқ” шеърининг матни ва мазмунини таҳлил қила оладилар. Улуғ Ватан урушининг 70 йиллиги ва Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг 20 йиллиги ҳақида маълумотга эга бўладилар. Инсонларга, ота-онага, ватанга нисбатан кўзқарашлари ўзгаради.
Дарснинг жиҳози: Шоир ҳаёти ва ижодига оид расмлар, шоирнинг шеърий тўпламлари, буклетлар, шоир ҳаёти ва ижодига оид слайд, тест топшириқлари, дидактик материаллар
Дарсда қўлланиладиган модуллар ва услублар: Чуқур мулоҳазали фикрлаш модули, ўқитиш учун бахолаш, ўқитишда қўлланиладиган янги усул ва услублар модули, “Саёҳат” услуби, “Ақлий ҳужум” услуби, иллюстрация услуби.
Дарс босқичлари ва тақсимланган вақт: Ўқитувчи ҳаракати: Ўқувчи ҳаракати:
Ташкилий қисм
3 дақиқа Ўқувчилар билан саломлашилади.
Ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлади.
Дарс босқичлари билан ўқувчилар таништирилади. Ўқувчилар салом берадилар.
Ўқувчилар 3 гуруҳга бўлинади.
Ўқувчилар дарс босқичлари билан танишадилар.
Биринчи бекатга саёҳат
5 дақиқа Ҳар бир гуруҳга ўз номларини ҳимоя қилиш топширилади.
Гуруҳ номлари ҳимоя қилингандан сўнг ўқувчилар рағбатлантирилади ва видеолавҳа қўйилади.
Ўқувчилар гуруҳ номларини ҳимоя қиладилар.
1-гуруҳ. “Матонат”
2-гуруҳ. “Жасорат”
3-гуруҳ. “Дустлик”
1-гуруҳ Буюк Ғалабанинг 70 йиллиги ҳақида маълумот беради.
2-гуруҳ ўз Ватани ва халқи учун урушга борган инсонлар ҳақида маълумот беради.
3-гуруҳ Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг 20 йиллиги ҳақида маълумот беради.
Иккинчи бекатга саёҳат.
ХХ-ХХІ аср бекати.
10 дақиқа Ўқувчиларга шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида слайд намойиш этилади. Ўқувчилар шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан танишадилар.
Учинчи бекатга саёҳат.
Донолар бекати.
5 дақиқа. Ўқувчиларга шоир Муҳаммад Юсуф ҳақида ёзувчи ва ижодкорлар фикрини таҳлил қилиш топшириғи берилади. Ўқувчилар ўз гуруҳлари билан шоир Муҳаммад Юсуф ҳақида ёзувчи ва ижодкорларнинг фикрларини ўқийдилар ва таҳлил қиладилар.
Тўртинчи бекатга саёҳат.
Меҳр-оқибат бекати.
5 дақиқа. Ўқувчиларни шоирнинг “Лолақизғалдоқ” шеъри билан таништириш. Ўқувчилар шоирнинг “Лолақизғалдоқ” шеърининг мазмуни билан танишадилар.
Бешинчи бекатга саёҳат.
Тест бекати.
5 дақиқа. Ўқувчиларга интерактив доскада тест саволлари берилади. Ўқувчилар тест саволларига жавобни оқ қоғозга белгилашадилар ва соат кўрсаткичи йўналиши бўйича алмашиб бир-бирини баҳолайдилар.
Олтинчи бекатга саёҳат. Мустаҳкамлаш бекати.
5 дақиқа. Ўқувчиларга янги ўтилган мавзу бўйича саволлар берилади. Ўқувчилар саволларга гуруҳ бўйича жавоб беришади.
Еттинчи бекатга саёҳат. Уйга вазифа бекати. 5 дақиқа. Ўқувчиларга билим даражалари бўйича алоҳида топшириқлар берилади. Ўқувчилар ўз билим даражаларига оид саволларга жавоб берадилар.
Дарсни якунлаш ва баҳолаш.
2 дақиқа Ўқувчилардан бугунги дарсга оид фикрлари сўралади. Баҳолари билан таништирилади, кундаликларга қўйилади. Ўқувчилар дарс ҳақидаги фикрларини варақга “Икки юлдуз бир тилак” кўринишида ёзиб беришади ва баҳолари билан танишадилар.
Муҳаммад Юсуф Андижоннинг сўлим Мингтепасида туғилган. Рус тили ва адабиёти олийгоҳини битирган бўлса ҳам она тилида самимий шеърлар ёзган.
Тошкентнинг бетон уйларига от етаклаб кирган шоир.
Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов
Шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳали ёруғликка чиқмаган бир дунё шеъри, бастакор билан юз кўришмаган етим қўшиқлари қолди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси С.Аҳмад
Шоирнинг онаси , Энахон ая.
Рафиқаси: Назира Ас-салом.
Қизлари: Нозима ва Мадина ҳуқуқшунос.
Ўғли, Шерзодбек.
Отаси ҳақида шундай дейди: Дадам қалдирғочларни жуда яхши кўрарди, уларга термулиб нақадар, беозор қуш, деб ҳавас қиларди. Оллоҳнинг карамини қарангки, дадам қабрга қўйилаётганида қабристон узра бир гала қалдирғочлар учиб келиб, қабр устида ғужур-ғужур қилишди. Бу ҳолатга ўша куни дафн маросимига келган кишилар гувоҳи бўлдилар. Дадам шеъри ёдимга тушди:
Осмон бўлсам кўшкимда
Сен яйрасанг, Қалдирғоч,
Яйрармидим ўзим ҳам...
Муроджон, Шоирнинг укаси:
Ўлимидан уч-тўрт кун аввал оиласи билан келганди. Элликқалъага шеъритят байрамига кетмоқчи эди. Кузатиб қўйдим. Чойхонада биргалашиб чой ичдик. Шу пайт бир Дарвеш кириб қолди, унга “нима овқат ейсиз” деб сўради. У “нима олиб берсангиз” шуни ейман деди. Унга овқат олиб берди.
Ғиёс Бойтоев. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Шундай одам ўтиб кетганига ишонмайман. Худди тушдай, уйғонсам Муҳаммад акани кўрадигандай карахтман. Илоҳим қабри нурга тўлсин шиорнинг!
4-бекат. Меҳр - оқибат бекати. Шоирнинг “Лолақизғалдоқ” шеъри .
5-бекат. Тест бекати. Электрон вариантда ёзиш керак.
\s
\s