Мавзу: Мисол ва масала ечиш. Ма?сад: 1. Ў?увчиларнинг билимлари, о?заки ва ёзма ?исоблаш малакаларини ошириш. 2.Топшири?ларни муста?ил тез, хатосиз бажаришга ўргатиш. 3. Манти?


Мавзу: Мисол ва масала ечиш.
Мақсад: 1. Ўқувчиларнинг билимлари, оғзаки ва ёзма
ҳисоблаш малакаларини ошириш.
2.Топшириқларни мустақил тез, хатосиз бажаришга
ўргатиш.
3. Мантиқий фикрлаш, ўйлаш, эсда сақлаш
қобилиятларини шакллантириш, фанга бўлган
қизиқишларини орттириш.
Дарс тури: Мустаҳкамловчи.
Дарс жиҳози: Рақамлар , расмлар, карточкалар.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм:
а) Ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш.
Психологик тайёргарлик.
-Дарсимизни бошлашдан олдин яхши кайфият билан бир-биримизга кулгу-табассум ҳадя этамиз.
-Математика дарсида нималарни ўрганамиз?
Шеър: Математика керак,
Ҳар бир ўғил ва қизга.
Ақлни ва фикрни,
Солади яхши изга.
Оғзаки ҳисоблаш машқлар:
1дан 10 гача ўнг ва тескари санаш.
2, 3 сонини қўшиб санаш;
10 ни 1 та кмайтиринг;
8 ни 1 та орттиринг;
5 ни 2 та орттиринг;
“+” ёки “-” ўйини;
“ Ўз ўрнингни топ” ўйини.
Масала тузиш, уни ечиш.
Қизиқарли масалалар.
- У шоҳдадир 7 қуш
Бу шохдадир 2 қуш
Учиб кетса 5 таси
Шоҳда қолар нечтаси? (4та)
-Ойим берди 5 анор,
Ўзимда ҳам 4та бор.
Санаб билсанг айта қол,
Менда нечта анор бор? (9 та)
-Симга қўнган 6 қалдирғоч
Келиб қўнди яна 4 та
Сўнг 3 таси учиб кетса,
Қалдирғочлар қолди нечта? (7 та)
Уйга вазифани текшириш
Ўқувчилар бир-бирларининг дафтарини текшириб бахолайдилар
8та тўғри жавоб-5балл
7-6та тўғри жавоб -4балл
5-4та тўғри жавоб -3балл
2-3та тўғри жавоб -2балл
Дам олиш дақиқаси.
2. Янги мавзу: Сонли ифода ва ҳарфли ифодани мустаҳкамлаш.
5+3 ифода
Қўшилувчи + қўшилувчи = йиғиндининг қиймати.
8-3 айирма
Камаювчи – айрилувчи = айирманинг қиймати.
Китоб билан ишлаш.
486346551435001-топшириқни тушунтириш, мустақил ечишади. 3-
3-0=3 3-2=1
3-1=2 3-3=0
Камаювчиниг 3 бўлган айирмаларни ёзинг. Нечта айирма ёздигиз?Уларнинг қийматини топинг.
Мен бир сонни ўйладим. 3 билан ўйланган соннинг айирмасини ёзиш мумкинми?
Бунинг учун нима қилиш керак?
Ўйланган сонни а ҳарфи билан белгиласак, 3-а шаклидаги ҳарфли айирма ҳосил бўлади. Бунинг қийматини топиш учун а=1,2,3; сонларни қўйиб ҳисоблаймиз. а=4 бўлиши мумкинми? Нима учун?
3-1=2
3-2=1
3-3=0
2-топшириқ.
2-а бунда а=0, а=1, а=2
2-0=1
2-1=1
2-2=0
Баҳолаш критерияси
3 та тўғри жавоб бўлса -3балл
2та тўғри жавоб бўлса-2балл
1та тўғри жавоб бўлса -1балл
Тўғри жавоб бўлмаса -0балл
3-топшириқ
Ўрдак – 10 та
Учиб кетди – 4 та
Қолди?
Ечиш: 10-4=6 та
Жавоб: 6 та ўрдак
Ҳар бир топшириқни мустқил ҳисоблашади.
Дафтарларини шериги билан алмаштириб, текширадилар.
Сўнг баҳолаш варағига белгилашади.
Умумий балларни ҳисоблаш.
Баҳолаш критерияси:
14-13 балл – “5” баҳо
12-11-10 балл – “4” баҳо
9-8-7 балл – “3” баҳо
6-0 балл – мақсадга етмади
Гуруҳларга топшириқ берилади.
Мустақил топишади.
“Ўз уясини топ” ўйини
Рефлексия: ўтказилади. (Ёқди, ёқмади) бармоқлар билан.
3. Дарсга якун ясаш
Тасдиқлайман
Мактаб директори Б.Нуралиев
Ю.Сарёмий номидаги №107 мактаб-лицейининг бошланғич синф ўқитувчиси Ирискулова Ҳафизанинг математика фанидан очиқ дарс ишланмаси.
419671578930500241554091313000380619027990800021393152799080003200402799080009144092265500Мавзу: Мисол ва масала ечиш.