ЭССЕ на тему Ўзбек тили таълими жараёнида ў?увчиларнинг сўз бойлигини ошириш


ОНА ТИЛИ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРнинг сўз бойлигини ошириш
Камилова Муножат
“Ойнабулоқ” асосий ўрта мактабининг
ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
Янги аср таълимининг муҳим вазифаларидан бири – таълимни глобаллаштириш, яъни таълим-тарбия жараёнига комплекс ёндашишни амалга оширишдан иборатдир. Инсон хаётий ўтмиш, ҳозирги даврда келажак билан узвий боғлиқ экан, таълим жараёни ҳам тарих, кундалик воқеа-ҳодисалар, муаммолар ва келажакдаги истиқбол режалар билан муштарак ҳолда ташкил этилиши лозим. Ҳозирги кун таълими ўқувчиларни борлиқни яхлит бир тизим сифатида қабул қилишга ўргатиш, ҳодиса ва воқеалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш, ўтмиш, ҳозирги давр ва келажакни уларнинг ўзарпо муносабати ва бир-бирига таъсирини англаш ёрдам бериши зарур. Янги аср таълимини муҳим жиҳатлари – мавжуд метод ва усулларни уйғунлаштириш – ўқувчиларда якка тартибда, жуфтликда ва гуруҳларда ишлашкўникмаларни шаклларнитиш, дўстона ўқув муҳитини яратишдан иборатдир. Зеро гуруҳда ишлаш малакаси жуфтликда ишлаш орқали шакллантирилади.
Айни пайтда аксарият амалиётчиларимизда ўқувчилар ёши, билим даражасига қараб таълим усулини танлаш маҳорати қониқарли аҳволда деб бўлмайди. Ўқитувчиларимиз замонавий таълимнинг асосий омилларига талаб даражасига эътибор бермаяптилар. Бинобарин, илғор педагогик технология, интерфаол усулларнинг мазмун – моҳияти кенг қамровли бўлиб, ўқувчи шахсининг барча хусусиятлар инобатга олиниши лозим. Бунда ўқувчини ички дунёси, ўзига хос хусусияти, ҳиссиётлари, қизиқишлар назарда тутилади.
ХХI аср таълимни глобаллаштириш вазифасини қўяр экан, бундай таълим ҳар бир ўқув фани замирида таълими, тарбиявий ривожлантиручи, ҳуқуқий , тинчликсеварлик, ватанпарварлик, экологик, соғлом турмуш тарзи, маданиятлараро ўзаро боғлиқлик каби таълим жиҳатларини қамраб олади. Глобал таълим “сенинг фикринг нотўғри”, “мусобақа”, “ғолиб”, “мағлуб” каби тушунчаларни инкор этади. У ёки бу ўқув фани бўйича ўрганилган мавзу мазмун моҳиятини барча ўқувчи бирдек тезда ўзлаштира олмаслиги табиий. Бундай пайтда ўқувчи баҳосини пасайтириш, эътироз билдириш, танбеҳ бериш глобал таълим тамойилига тўғри келмайди. Ҳозирги кун таълимининг муҳим жиҳатларидан бири – бу айни пайтда таълим жараёнига кенг қамровда жорий этиб борилаётган интерфаол усулдир. Интерфаол усул ҳар бир ўқувчига ўз билими, қобилиятини тенг намойиш қилиш имкониятини яратади.
Она тили мактаб таълимида етакчи ўқув фанлардан ҳисобланади. Зеро, унинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи моҳияти беқиёсдир. Мактабда она тили таълими тасдиқланган давлат ўқув дастури ҳамда маълум миқдордаги соат ҳажмида олиб борилади. Ўқув режада ажратилган соат давомида ўқувчиларга она тилини ўргатишга қанчалик ҳаракат қилмайлик, ўқув дастуридан кўзда тутилган мақсад ва вазифага тўлиқ эришишнинг имконияти бўлмайди. Бинобарин, мактаб она тили таълимини шундай ташкил этиш кераккки, у келажак таълими учун мустаҳкам замин яратсин. Она тили машғулотлари тилнинг бутун гўзаллигини, сеҳрини ўрганишга қизиқиш уйғотиши, ҳеч қандай дастур билан белгилаб бериб бўлмайдига қонуниятлари билан таништириш зарурки, бу истиқболли таълимни йўлга қўйишдаги энг асосий ва энг муҳим омил вазифасини ўташи лозим.
Ҳозирги кун таълимининг яна бир муҳим вазифаларидан бири – бу она тили машғулотларида фанлараро алоқадаги таълимни изчил йўлга қўйишдар. Бунда она тилини адабиёт ўқув фани билан боғлаб ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Бадиий манбалар билан ишлаш ўқувчиларпда тил сезгирлигини тарбиялайди, она тилининг бой ифода воситаларига ошно қилади. Бадиий матн ёш китобхонни она тилининг сеҳрли олами билан таништириш имкониятига эга. Улардан ўқувчиларга маънавий тарбия бериш воситаси сифатида фойдаланиш лозим. Ўқувчиларда маънавитни шакллантириб бориш, нафақат у ҳақда тушунча ҳосил қилиш, балки улар хулқ – одобининг шаклланиб боришига ҳам таъсир кўрсатади. Бадиий тимсол бадиий ифодалар, қандайдир мавҳум тушунчалар, очиқ ташвиқотга нисбатан ўқувчи руҳиятига таъсир қиладига илоҳий бир куч, манбадир. Мумтоз ва ҳозирги замон адабиёт наъмуналаридан олинган матнлар, улар билан ишлаш ўқувчиларни халқимиз тарихи, маданиятининг сеҳрли оламига, меҳр – мурувват, маънавия, қадриятлари оламига олиб киради.
Лексика бўлимини ўрганишда эса тилнинг луғат бойлиги, маънодош ва шаклдош сўзлар, кўчма маънода қўлланадиган сўзлар моҳиятини ўзлаштириш имконияти бўлади. морфологияда сўз таркиби, синтаксисда турли кўринишдаги гап қурилмалари билан танишиш имконияти яратилади.
Услубий саводхонликни шакллантириш бир қадар мураккаб жараён ҳисобланади. Ўқучиларда услубий равон нутқни (оғзаки ва ёзма) шакллантиришда адабий матнлар билан ишлашнинг имконимяти беқиёсдир. Бу машқ тури она тили ДТСнинг муҳим талаби бўлган, яъни нутқ вазиятига қараб фикр айта олиш кўникмасини таркиб топтириш имкониятга эга.
Таълим жараёнида фанлараро алоқа билан бир қаторда ўқув фани ички бўлимларини ўзаро боғлаб ўрганиш ҳам ўқитиш усулининг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Ўрганилаётган воқеа-ҳодисалар борлиқдаги бошқа омиллар билан боғлиқ ҳолда ўрганилгандагина унинг моҳияти тўлиқ намоён бўлади. Шу маънода, тилни ўрганиш тил сатҳларини ўзаро алоқадорликда ўрганишни тақозо этади.
У ёки бу фанни ўрганиш мақсад қилиб олинар экан, унинг барча қирралари ва жиҳатлари қамраб олиниши лозим. Албатта, бундай мақсадга тўлиқ эришиш имконияти чекланганроқ, бироқ бу талаб ўқувчини ҳам, қитувчини ҳам тинимсиз изланишга, ўз устида мунтазам ишлашга ундайди. Шунинг учун ҳам тил ҳодисаларини ўзаро боғлиқликда ўрганиш таълим самарадорлигини ошириш омилларидан бири хисобланади.
Ҳозирги кун таълимининг муҳим талабларидан яна бири – бу ўқитиш жараёнида узвийлик ва узликсизликни таъминлашдир. Она тили таълимидаги узвийлик бу ўрганилаётган мавзуни олдин ўтилган мавзу билан боғлаш, мавжуд билим, кўникмаларга таяниш демак.
Тални ўрганиш бир умр даваом этадиган жараён ҳисобланади, мактаб эса тилни ўрганишга асос солувчи дастлабки бўғиндир. Мактаб таълими она тилининг луғат бойлиги, гўзаллиги, имконияти, ифода кўлами, сеҳри ва ҳоказо жиҳатларини ўқувчиларга сингдириши, тилга меҳр, ҳурмат-эҳтиром туйғуларини таркиб топтириб бориши зарур.
Кўринадики, ҳозирги кун таълимининг кўлами, мақсад ва вазифалари кенг қамровли бўлиб, асосий мақсад таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчиларга чуқур билим бериш баробарида билим олиш йўлларини ўргатиш хуллас пировард натижа. Ҳар бир жараён ўзининг пировард натижаси билан баҳоланади. Айни пайтда мактаб она тили таълими жараёнида мазкур таълим усулларидан бир қадар фойдаланиб келинмоқда. Фақат улардан фойдаланиш барча таълим муассасаларида бирдек изчил йўлга қўйилган деб айта олмаймиз. Тилга олинган таълим жиҳатларидан ўқитиш жараёнида ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда ўринли ва самарали қўллай олсаккига янги аср таълими талабларига маълум даражада жавоб берадиган бўламиз. Зеро, таълим самарадорлигини ошириш – ўқитувчи, методист, умуман, барча таълим ходимларининг доимий диққат – эътиборида турадиган муҳим масаладир.
Фойдаланган адабиётлар
М.Абдираимова, Она тили таълими - янги асрда. Тошкент-2007.
Каримов И.А. Истоқлол ва маънавият. Тошкент, 1991.
Б.Турдикулов Ижодкорлик - давр талаби. Чимкент 2010.