Рефлексивный анализ учителя на тему Мои взгляды на свою профессию


Рефлексия ҳисоботи.
Устозлик муқаддас ва маъсулиятли касбдир.”Устоз-отангдан улуғ”, деган ҳикматда олам-олам маъно бор. Ҳатто отани қуёшга қиёс этамиз, кўкларга кўтариб мақтаймиз.Аммо отадан ҳам улуғ деб нисбат берилувчи инсон бор, бу устоздир!Ҳақиқатан, ота фарзандни вояга етказади.Устоз эса униб ўсиши камолатга эришишига, илм-маърифат чўққиларини забт этишишига кўмаклашади.
2015-2016 ўқув ҳам бошланди.Биринчи сентябрь.Мен раҳбарлик қилаётган 7-“В”синф ўқувчилари 23та бўлиб шу куни тўлиқ қатнашди. Байрам дастурларини томоша қилиб бўлгандан кейин синфимда” Ерлік сабағы, Қазақ халқының ерлік істері“ мавзусида тарбиявий соат ўтдим.
Дарс тугагач, ўқувчиларни синф учун тузилган йиллик иш режаси билан таништирдим. Булар қуйидагилар:
А).Мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилиш.
Б).Кутубхонага аъзо бўлиш.
В).Синфдан ташқари ишларга мунтазам қатнашиш.
7-“В”синф ўқувчилари мактабда ўтказилган “Тиллар байрами”да фаол қатнашишди.1 октябрь куни қариялар куни муносабати билан синфга бириктирилган Шамшиметова.Фарида опайникига ташриф буюришди.18 октябрь куни 7-“В” синф ўқувчиси Пахриддинова Нигора ўзининг “Чимкентимсан ягона Ватан!”мавзусидаги шеъри билан қатнашди ва мақтов қоғози билан тақдирланди.Қозоқ хонлигининг 550 йиллигига атаб рефератлар ва буклетлар конкрусига қатнашишди.Синфим ўқувчилари 60 кг маклатура топширишди.Синф ота-оналари мажлисини ўткиздим.Мажлисда 100% ота-оналар қатнашди.Йиғилишда мактабда ташкиллаштирилган курс ва тўгаракларга қатнашиш ва уларга шароит яратиб бериш хақида айтиб ўтилди.
Ўткан йили сифат ўзлаштириш йиллик бўйича 70%ни ташкил этган.Бу янги ўқув йилида 73%га кўтарилди.
2-чоракда 7-“В” синф ўқувчилари билан Мустақиллик байрамига атаб тадбир ўтказиш ва интеллектуал ўйинлар ҳамда ўзбек тили фанидан очиқ дарс ўтказишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.
Эшметова Сайёра.