Word матнли процессор. Программа интерфейси. Хужжатни ?уриш (6 синф)


ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА БИЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҲАМЗА НОМИДАГИ №53 УМУМИЙ ЎРТА МАКТАБ
6"В" синфда информатика фанидан
“Word матнли процессор. Программа интерфейси. Хужжат қуриш"
мавзусидаги очиқ дарснинг


Тайёрлади: Информатикатика фани ўқитувчиси
Исматуллаева Феруза Жалаловна

Шимкент – 2016 й
20.12.16 йил 6 “В” синф
І. Дарснинг мавзуси: “Word матнли процессор. Программа интерфейси. Хужжат қуриш"
ІІ. Дарснинг мақсади:
а) Илмий: ўқувчиларга матнли ахборотларни созлашни тушунтириш. Редакторнинг ускуналаридан тўғри фойдалана билишни ва турли командалар бажарадиган хизматларини ўргатиш.
б) Фикрлаш қобилиятини ривожлантириш: матнли редакторда ишлаш орқали ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириб, мустақил фикрлай олиш қобилиятини ривожлантириб, фанга бўлган қизиқишини орттириш.
в) Тарбиявий: ўқувчиларда эстетик дид ва фазовий тасаввурларни, санъат ва рассомчиликка бўлган ҳавасларини уйғотиш. Ички ҳис-туйғу ва кечинмаларини расм орқали тасвир эта олишга ўргатиш.
ІІІ. Дарснинг жихози: Мавзуга оид карточкалар, интерактив доска, компьютер дарслик дафтар, плакат, кургазма қуроллар.
ІV. Дарснинг тури: Аралаш.
V. Дарснинг бориши: Ташкилий қисм
а)саломлашиш Синфнинг дарсга тайёргарлигини
текшириш;
б) Ўқувчиларни дарсга тайёргарлигини текшириш;
в) Давоматни аниқлаш;
г) Уй вазифасини сўрашдан олдин:
«Кўнгил кўтариш» лахзаси, бунда ўқувчилар доира шаклида туриб олиб бир – бирига аймқчани узатиб тилак, ният ва истакларини айтади.
Ўқувчиларни икки гурухга ажратиш : туғилган куни,ойи, йили бўйича. Иккала гурухеа А2
Форматда қоғоз беридади ва хар бир ўқувчи гурух номи қандай ном берилишини ёзади.Шу билан бирга гурух қоидаси : 3 хил бўлиши шарт ва шу қоидага роия қилиш керак.Доскага
ёпиштирилади »Корзина идей»га стикерларда саволлар
уй вазифасини мустахкамлаш учун иккала гурухига: модель нима ва уни қандай хосил қилиш мумкин ? модель турлари неча хил ва улар қандай? Ўқувчилар плакатларга ўзларининг ўй фикрларини ёзиб доскага чиқиб тушунтиришади ва ёқлашади
. Хар бир гурухдан 2таси чпқиб, бажарган ишига қараб бахо берали ва тилакларини айтади
VI. Янги мавзу баёни:
Word матнли процессор - хар қандай босиб чиқариладиган ахборотни териш, тўғрилаш, пичимлаш ва сақлаш учун қўлланадиган компьютерли программа тури. Матнли редактор билан сизлар 5 синфда Блокнот,Word pad редакторлари билан танишиб ишлаб кўргансиз.
Word матнли процессор матнларни форматлашнинг юқори даражадаги мумкинчиликларига эга. Хужжатга хар қандай суратларни, графикларни, чизмаларни, жадвалларни қўша олади.
Word матнли процессор ишга қўшиш учун қуйидаги амалларни бажарамиз: Пуск--- Все программы---Microsoft Offise ---- Microsoft Word

Интерактив доскада қолган мавзу презентациялар билан тушунтирилади.
«Физминутка» - фанга таалуқли бўлган сўз айтиш ва сўзнинг охирги харфига қараб кейинги ўқувчи тез сўз топиш
VIІ. Дарсни мустахкамлаш учун компьютердан «Мой тест»фойдаланиш.

VIІІ. “Танграм” ўйини.
“Пуск” батирмаси пиктограммаси
»«Word» пиктограмма белгисини мозаика қилиб қирқилган, ким тез йиғиш.
Қолган ўқувчиларга карточкалар тарқатилади.

ІХ. Ўқувчиларни дарсга тайёргарлигини текшириб ва уларнинг дарсда фаол иштирок этганлига қараб бахолар билан рағбатлантириш.
Х. Уйга вазифа : 83 – 88 бетлар. Тест тузиш.