Творческая работа учителя узбекского языка и литературы о 35-летии встречи с сокурсниками ТашГПИ имени Низами (Дийдор ширин).


Дийдор ширин (бир мактуб изидан)
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, дийдор ширин. Ва, айниқса, талабалик (яъни айни ёш-лик-бебошлик) йилларини бирга ўтказган йигит-қизлар билан роппа-роса
35 йилдан сўнг учрашув бўлса...
Бу йил ёзда Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти бўлимида (1976-1980) таҳсил олган ўзбекистонлик собиқ курсдошлар 9та қозоғистонлик талабалар бўлган бизни учрашувга таклиф қилдилар. Учрашувга 4 нафаримиз (камина-Саодат Абдиева А.П.Чехов номли 21-умумий ўрта мактаб, Раъно Файзиеав Ҳамза номли
42-умумий ўрта мактаб ўқитувчилари ҳамда ҳозирда Ўзбекистонда истиқо-мат қилувчи сайрамлик Ширин Юлдашева, Каромат Сайдалиева) 7 август куни уюштирилган учрашувга ташриф буюрдик (бормаганларнинг ўз сабаб-лари бор эди, албатта).
Собиқ курсдошлар бир-биримизни самимий севинчу қувонч билан кутиб олдик. Бир қарашда бир-бирини танимаганларимиз ҳам бўлди.
15906751022350043268909715500-4146559715500


Шодлигимиз қалбимизга сиғмай бораётганлиги, ҳатто, атрофдагиларнинг ҳам диққатини ўзига жалб қилганининг гувоҳи бўлдик. Олийгоҳимизнинг шундай қошида туриб (кўпчилик йиғилгунча) талабалик йилларидаги айрим воқеаларни бирма-бир кўз олдимизга келтира бошладик: Қ.Ахмедов ва Н.Исматиллаев домлаларнинг кураторлиги, Н.Маллаев домланинг олийжа-ноблиги, Мазлума опа Асқарованинг донолиги, Асил Рашидов домланинг нотиқлиги, Ҳомидий домланинг соддалиги ҳамда Раъно опа Абдулахатова-нинг талабчанлиги ҳақида, хуллас, яна кўплаб устозларнинг фазилатларини ёдга олдик.
Тушликка яқин олийгоҳнинг атрофидаги кафелардан бирида дастурхон атрофида жамулжам бўлдик. Аввало, фотиҳа ўқилиб, сўнг бу ёруғ оламдан ўтган устозлару 4 нафар курсдошларимиз (улар орасида туркистонлик
М.Саидвалиев ҳам бор) хотирасини ёд айлаб, Қуръон тиловат қилинди.
Даврани олиб борувчи, гарчанд, ҳар биримиздан ўзи, оиласи ва фаолияти ҳақида жуда қисқа маълумот беришликни қатъиян тайинласада, сўз навбати-ни олганлар ҳаяжонланганларидан илҳомлари жўшиб, ҳеч тўхтатишнинг ило-жи бўлмай, бир неча бор огоҳлантиришга тўғри келди. Ҳатто, хоразмлик Робия исмли курсдошимиз: “Шундай узоқдан келиб, озгина сўзлаб кетар эканмизми? Келинларимизга, ўғилу қизларимизга ҳам айтаримиз кўпку!”- дея эътироз ҳам билдириб қўйдилар. Сўз навбати бизга келганда, бизнинг эришган муваффақиятларимизнинг кўзгуси бўлиб, кўксимизни безаб турган (Ватан тақдирлаган медаль) нишон бизга илҳом бахш этиб, фахр туйғусини уйғотди. Хуллас, тилимизнинг жонкуярлари эканлигимизни ҳис этолдик.
3996592-473075001820023-47307500-342900-47349200


Дил тортар кую қўшиқлар учрашувнинг зийнатига-зийнат қўшди. Собиқ курсдошлар даврани кенг олиб, рақсга тушдилар.
Ҳамманинг диққатини учрашув кунининг тонг палласида ёзилган шеърнинг ўқилиши бўлди (шеърни М.Мирзаев ўқиди). Аслида шеърнинг муаллифи самарқандлик курсдошимиз Ҳасан Алматов эди.
-2990852093500
Бу шеър сабаб бўлди-ю, шеърхонлик бошланиб кетди. Ҳафизахон “Бегим, сизни худойим” шеърини ёдлаганларида деярли барча қизлар жўр бўлдилар. Воҳид Абдулла Ориповнинг фалсафий шеърини ўқиганда барча ўйга толди. Айниқса, Ҳамидахоннинг Нодира ғазали билан айтиладиган “Эй сарви ра-вон” қўшиғини ҳиргойи қилганида яна бир бора талабаликнинг олтин дав-
рига қайтгандек бўлдик. Шу қизғин паллада биз чимкентликлар узримизни айтиб, йўлга чиқдик.
Учрашувдан олган таассуротларимиз оламжаҳон бўлиб, шу жараённи ёри-тувчи бирқанча фото-суратларни интернет ижтимоий тармоғи (В контакте)га
жойлаб, самарқандлик курсдошимиз Ҳасан Алматовга бир энлик хат ёзиб (учрашувдаги шеърни ёзиб юборишини илтимос қилиб), суратларни почта орқали жўнатдик.
Кутилган хат келди. Ва мана шу мактуб қўлга қалам олишга сабаб бўлди. Чунки ўша куни тонг палласида битилган шеър собиқ курсдош қизларимиз-дан бирига аталганлиги ва шу дийдорлашув яна бир янги шеърнинг дунёга келишига сабаб бўлиб, иккинчи назм мактубдан ўрин эгаллагани маълум бўлди.
-5734056604000
-299085-56642000
-1714517653000


Мактубдаги бу шеър бизга омонат, омонатга хиёнат қилмаслик лозимли-гини англаган ҳолда бир курсдош қизга ва бир қанча танишлар билан бўли-шишга тўғри келди. Шеър билан танишганлар дилдан яйраб, истеъдодига
тан берадилар-у ва демак, эгасини сиз танийсий, деб қистовга соладилар.
Бир неча бор телефон орқали сўзлашув (Ҳасан: “Учрашувда иккимиз рақс жараёнида суратга туширилган эдик”) дан сўнг шеърнинг кимга аталганлиги топилди. Энди бу шеър сандиққа эмас, чинозлик собиқ курсдошимиз Махмудахонга топширилади, албатта.Хуллас, шеър-кўнгил мулки. Хаёл бош-қа, ҳаёт бошқа. Фикримиз сўнгида курсдошимиз саломини йўллаймиз.
-546735298450010344152349500


161861553276500