Доклад на тему: Феълнинг семантик ва грамматик белгилари.


Феъл1. Феълнинг семантик ва грамматик белгилари.
2. Феъл ясалиши.
Феъл барча тилларда ҳам фаол бўлган сўз туркумларидан биридир.
Феъл семантик доираси кенг, лекин, асосан, иш-ҳаракат ҳамда иш-ҳаракат тасаввурини берадиган ҳолатни англатади, яъни бармақ, келмЎк каби феъллар иш-ҳаракатни, к£рмЎк, ешитмЎк ойламақ феъллари эса ҳолатни билдиради.
Феъл туркумига бир неча морфологик категориялар хосдир: функционал формалар, бўлишли-бўлишсизлик, нисбат, тусланиш, майл ва замон.
Феъл аспектлари. Айрим адабиётларда феъл аспектларига мумкинлик ва номумкинлик шаклларини ҳам киритадилар. Аслида мумкинлик-номумкинликни ҳосил қиладиган грамматик шакллар (формалар) йўқ, балки бундай семантика қўшма феъллар орқали ҳосил қилинади. Масалан, тарта алар – тарта алмас.
Феълнинг бўлишли ва бўлишсиз шакллари феъл аспектлари категориясини ҳосил қилади, чунки бўлишсизлик –ма//-мЎ аффикси орқали ҳосил қилинади ва бу аффиксни олмаган сўз билан оппозицияга киришади: барма, келт¯рмЎ ва бошқалар.
Ўтимли ва ўтимсиз феъллар ҳақида. Ўзбек тилида унинг тарихий тараққиётидан қатъи назар бундай морфологик категория мавжуд бўлмаган, балки феълнинг тушум келишигидаги сўз билан боғлана олиши қобилияти унинг семантик хусусиятидир. Демак, ўтимлилик ва ўтимсизлик феъл шаклига эмас, балки у феълнинг семантик хусусияти билан боғланади.
Феълларнинг ясалиши. Феълдан бошқа туркумлардан сўз ясовчи аффикслар орқали феъл ясалиши мумкин:
-ла/-лЎ аффикси. Бу аффикс барча даврларда ҳам фаол қўлланган. От, сифат, сон, равиш, баъзан олмош туркумларидан феъл ясаган. Туркий ва туркий бўлмаган сўзларга ҳам қўшилган: Т£ш-т£штин пычақлаб, чапқулаб пāраладылар (Бобурнома). Бир к¯н намāзи пешинни гузарлады...(Нав. Нас.муҳ.).
-да/-дЎ аффикси. Бу аффикс –ла/-лЎ аффиксининг фонетик вариантидир. Эски ўзбек тилида сонор ундошлардан сўнг қўлланган: Пāдшāҳ бу ғулāмны индЎди (Таф.). Йолдаса бу йолда Низāмий йолум// Қолдаса Хусрав билЎ Жāмий қолум (Хамса).
-а/-Ў аффикси. От туркумидаги сўзлардан феъл ясаган: ТунЎди лЎшкЎр анда (ШН). Ашларыни ашаб ва йашларыны йашаб, аталары кейнидин кетди (Ш.тар.).
-й/-ай аффикси. Сифатдан феъл ясаган: Ул фақыр қашыда улғайыбдур (Навоий). Барча сағайтланыб атландылар (ШН).
-р/-ар/-Ўр аффикси. Сифатдан феъл ясаган: Бу навъ қара к¯н ичрЎ қарыб// Йаъники қара к¯н¯м ақарыб (Навоий). К£кЎргЎн йығачларны¦ барчасы (Ш.тар.).
-қар/-кЎр аффикси. Отдан феъл ясаган: Тағ тузны т¯н-у к¯н башқарыб// Хайалны йол ақбасыдын £ткЎриб (Хамса).
-қ/-к,-ық/-ик,-уқ/-¯к аффикси. От ва бошқа туркумлардан феъл ясаган: Либāсы рЎ¦ин билмЎн, йолуқса, ҳайраттын (Лут.). Ким йағықса шāҳи Шайабāнийға (ШН).
-са аффикси. Отдан феъл ясаган: Дилрабā, āби ҳайат ерни¦ ¯ч¯н жāн сусады (Лут.).
-сын аффикси. От ва сифатдан феъл ясаган: Йығламсынур –у к£зигЎ келмЎс йаш (Навоий).
Таянч тушунчалар:
Феъл – иш-ҳаракат ва ҳолат билдирувчи сўзлар туркумини ифодалайди.
Феъл аспекти – бўлишили ва бўлишсизликни англатади.
Феъл ясалиши – бошқа туркумлардан сўз ясовчи аффикслар орқали феъл ясалиши жараёни.