Лексика булими юзасидан уйин дарси
Мавзу: Лексика бўлими юзасидан ўйин дарси.
Таълимий мақсад : Лексика бўлими юзасидан ўқувчиларнинг
билимларини мустаҳкамлаш .
Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқларини
ўстириш, хотира, қиёслаш ,шахсий кўз қараш
ва асослаш малакаларини ривожлантириш.
Тарбиявий мақсад: инсоний фазилатларни шакллантириш ,
комил инсонларни тарбиялаш .
Дарс тури : интерфаол ўйин дарси .
Дарс типи : аралаш .
Дарс жиҳози : жадваллар , расмлар , мультипроектор .
Дарснинг бориши
Дарсни ташкиллаштириш .
Руҳий тайёргарлик .
Ўқувчиларни икки гуруҳга бўламан . Улар ўзларига номни белгилайдилар.
Масалан: 1-гуруҳ “ Қуёш “ , 2 –гуруҳ “ Ой “ .
Ўқитувчи: Ҳурматли ўқувчилар, дарсга тайёр бўлсангизлар мусобақа дарси -
мизни “ Ким билоғон ! “ ўйнидан бошлаймиз. Бу топшириқни бажаришда
ўқувчилар саватчада саволлар ёзилиб , ёнғоқларга ўралган қоғолардадан
олишиб , саволларга жавоб беришади . Қайси гуруҳ ўқувчилари кўпроқ савол-
ларга жавоб бериша , улар ғолиб бўлишади.
Саволлар вввв1. Лексика деб нимага айтилади? вввв2.Бир маъноли сўзларга мисол келтиринг. вввв3 . Юз сўзининг маънодошларини топинг. вввв4. Оҳангдош сўзлар деб қандай сўзларга айтилади ? вввв5 . Иборага мисоллар келтиринг . аааа6. Оқ , дўст , яхши , тўғри сўзларининг антонимини топинг .
7. Кўп маъноли сўзлар деб нимага айтилади ?
8 . Сўзнинг ўз ва кўчма маъноларига мисоллар айтинг .
9. Мақол ва маталларнинг фарқини айтинг.
10 . Эскирган сўзлар деб қандай сўзларга айтилади?
2 .Ким кўп сўз тузади?
Ватандошларимизнинг сўзидан фойдаланиб сўзлар тузинг.
Ватан, ватандош, ош, тана.......
3.Тил бойлигингни сина .
Қуйдаги расмларга тасвирий ифода топинг.
илм калти
ўрмон маликаси
ақл гимнастикаси
қонотли дўстлар
4 . Маънодошини топинг!
иноқ улуғ 5. Ўйлаб топ!
Қўлингдан келгунча чиқар яхши . . ,
Яхшилик . . . болам ёмонликни . . .
Насиҳатим ёд . . . . . ол фарзандим ,
Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши . . .
Жавоби
Қўлингдан келгунча чиқар яхши от,
Яхшилик қил болам ёмонликни от.
Насиҳатим ёд қилиб ол фарзандим ,
Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от.
Дам олиш дақиқаси.
6. “ Ҳа ёки йўқ” уйни.
Ўқитувчи дарсда учта саволни ўқийди. Агар жавоб тўғри бўлса
ўқувчи “1” сонини, агар тўғри бўлмаса “2”сонини ёзади. Натижада
уч хонали сон чиқиш керак. Уни ўқитувчи жавоб калти буйича
текширади .Масалан :
1.Маънолари бир бирига қарама-қарши бўлган сўзларга оҳангдош
сўзлар дейилади.
2.Тилнинг сўз бойлигини ўрганадиган фан лексика деб аталади.
3.Чойнак , стакан, конфет, сумка сўзлари араб тилидан кирган сўзлар.
212
1.Маълум бир буюмга ёки тушунчага берилган ном сўз деб аталади. 2.Тилда маъно жихатидан бир-бирига яқин бўлган сўзларга ибора дейилади. 3.Ёзилиши ва талафузи бир хил, маъно жихатидан фарқ қиладиган сўзларга оҳангдош сўзлар дейилади .
121
7.Ролли ўйинлар . Ўқитувчи столнинг устига иборалар ёзилиб, букланган қоғозларни қўяди. Ҳар гуруҳдан иккитадан ўқувчи чиқиб қоғозлардан биттадан олишадилар ва ролларга киришиб бу ибораларнинг маъносини тушунтиришади. Масалан : қоғозларга қуйдаги иборалар ёзилади. Капалаги учиб кетди,кўзи тўрт бўлди, тилидан бол томади, оёқ-қўли енгил ...
8.“Хотирани текширамиз”
Экрандан ҳар гуруҳга бир неча минут ичида бир хил расм кўрсатилади .
Ўқувчилар кузатишлари асосида бир маъноли сўзларга мисол ёзилиши керак.
Қайси гуруҳда сўзлар тизими кўп ва савдоли ёзилган бўлса , шулар ғолиб бўлади.
9.Матнни тўлдиринг!
Дўстлар
Бир куни Қарға, Сичқон,ва Тошбақа одатдагидек қамиш ўралган жойга
тўпландилар. Лекин оҳу келмади. Хавотир олиб, қарға дедилар:
Ҳавога учиб, атрофни қара . Зора бирор хабар келтирсанг.
Қарға учиб бориб кўп жойларни қаради. Ниҳоят , Оҳунинг тўрга тушиб
ётганини кўрди. Дарҳол қайтиб келиб, воқеани дўстларига айтиб берди.
Шунда Қарға билан Тошбақа сичқонга қараб: - Биродар бу ишда сендан бошқа
А ҳеч ким ёрдам бера олмайди . Тез бўл, фурсат қўлдан кетмасин ,дейишади
Ўқувчилар ўзларининг ёзган матнларини тўлиқ варианти билан таққослайдилар в ва иккала матнга изоҳ берадилар.
10.Дарсни якунлаш.
11. Ўқувчиларни баҳолаш.
12. Уйга вазифа: эртак ёзиш.