РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШ?АРИШ ТАЖРИБАСИ


РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ
БОШҚАРИШ ТАЖРИБАСИ
т.ф.н. Д.Ш. Зиядуллаев - Низомий номидаги ТДПУ, катта ўқитувчи
Н. М. Махмудова – ЎДЖТУ, ўқитувчи
"Келажакда Ўзбекистон юксак даражада тараққий этган иқтисоди билан эмас, балки билимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қолдириши лозим".
И.Каримов
Mустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб сифатли кадрлар тайёрлашга асосланган ва жаҳондаги илғор давлатлар таълими тараққиёти тажрибаларига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бирига айланди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Презеденти И.Каримов таъкидлаганидек, «агар биз ҳақиқатдан ҳам қашшоқлик ва қолоқлик кишанларидан қутулмоқчи бўлсак, ёшларни тайёрлаш билан жуда жиддий шуғулланишимиз, замонавий касбларни эгаллашда уларга ёрдам беришимиз керак», чунки, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларини тарбиялаш, ўқитиш, малакасини ошириб бориш ижтимоий ҳимоялаш тараққиётининг гаровидир.
Шундай экан, бизда хорижий тажрибани ўрганиш ва амалга тадбиқ қилиш, қолаверса, олий таълим ва уни бошқариш тизимини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Япония Олий таьлим тизими.
Японияда олий таълим мажбурий ҳисобланади ва у касб таълими билан узвий боғлиқдир. Олий таълим тизими қуйидаги турларни ўз ичига олади:
Тўлиқ циклдаги университетлар (4 йил).
Тезлаштирилган университетлар цикли (2 йил).
Касб таълим коллежлари.
Техника институтлар.
Бугунги кунда Япония мамлакати ҳудудида 600 дан ортиқ университет талабаларни қабул қилмоқда, шуларнинг, 425таси хусусий ўқув муассасаларидир. Япониядаги умумий талабалар сони 2.5 миллиондан кўпроқ кишини ташкил этади. Таълим муассасалари қаторига бошланғич коллежлар (2 йиллик ўқитиш цикли), ўрта махсус коллежлар (4 йиллик ўқув цикли), техникумлар (ўқув тизимининг давомийлиги 5 йил). Бироқ, Японияликлар олий таьлим сифатида анъанавий тарзда фақатгина университет таьлимини ҳисоблашади.
Япония таълим тизимида қандай фарқли жиҳатлар мавжуд? Таълим тизимининг ривожланиш жараёнида, Япония маориф тизимига ривожланган ғарб мамлакатлари таълим тизимидан мактаб тизимига доир баъзи элементларни қабул қилди. Япония ўзининг илғор таълим тизимига эгадир ва ундаги структура ҳамда вазифалар кўплаб ривожланган мамлакатлар билан умумий жиҳатларга эга. Япония Олий таълим тизими юқорилиги билан дунёда етакчи ўринни эгаллайди.
Буюк Британия таълим тизими.
Буюк Британия таълим тизими кўп асрлар давомида такомиллашиб келган. Бугунги кунга келиб эса қатъий талабларни ўзида мужассамлаштирган сифатли таълим тизимига эга. Давлатда 5 ёшдан 16 ёшгача таълим олиш мажбурий ҳисобланади. Аммо, негадир чет элдан келган оила фарзандлари 7 ёшдан мактабга қабул қилинади.
Таълим тизими 2 тармоққа ажратилган:
1) Давлат бюджети ҳисобидан (бепул таълим);
2) Хусусий (пуллик таълим).
Ҳозир умумий таълим тизими
1) Мактабгача таълим;
2) Тайёрлов босқичи;
3) Бошланғич мактаб;
4) Ўрта мактаб.
Аксарият ота - оналар фарзандларини 3-4 ёшдан боғчага жойлашади. Британиялик болалар 1-синфга 5 ёшда боришади. 11 ёшда эса ўрта мактабга ўтилади. Яъни, 6- синфгача бошланғич таълим ҳисобланади.
Инглиз ёшлари олий маълумотни Университет ва институтлардан ташқари коллежларда ҳам олишлари мумкин. Бугунги кунда Буюк Британияда 600 дан ортиқ давлат ва хусусий коллежлар фаолият кўрсатади. Мамлакатда давлат ихтиёридаги мактаблардан ташқари хусусий мактаблар ҳам талайгина. Энг қизиғи, хусусий мактабларда ўғил ва қиз болаларга дарслар алоҳида тартибда ўтилади.
Англияда олий таълим тизими
Мажбурий ўрта таълим 16 ёшгача. Имтиҳонлар - ГCСЕ. (5-8 фандан). Икки йиллик А-Левел курслари - 16-18 ёш.
Ҳозирги кунда Англияда 118 та Олий ўқув юртлари мавжуд. Англияда ҳукумат даражасида тасдиқланган таълим соҳасидаги давлат стандартлари мавжуд эмас. Таълим миқёси иш берувчиларнинг эҳтиёжлари орқали белгиланади. Олий ўқув юртлар (университет коллежлар) ихтиёрий таълим даражаси бўйича мустақил равишда асосий таълим дастурларини ва фан дастурларини қабул қилишади ва бунга жавобгардирлар. Ўқув курсларининг мазмуни ҳаттоки турли ўқув юртларда бир хил мутахассислик (йўналиш) бўйича иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда бир биридан фарқ қилиши мумкин. Ўқув дастури мазмуни оммага чоп этилади ва келажакда талаба бўлмоқчи бўлганларда ихтиёрий равишда келажакдаги тахминий профессионал фаолиятига кўра тайёрлов дастурларини танлаш имконияти мавжуд. Бундай вазиятда таълим мазмунини Ҳукумат томонидан назорат қилиниши маълум даражада чекланади.
Люксембург таълим тизимини бошқариш.
Жаҳон мамлакатлари таълим тизимига назар ташлар экансиз, баъзида ибратли, гоҳида ҳайратланарли ҳолатларга дуч келасиз. Шундай таълим тизимига эга давлатлардан бири Люксембургдир.
Биласизми, бу ерда олий таълим муассасалари умуман мавжуд эмас. Тўғри, мамлакатда 4 та институт фаолият кўрсатади. Уларнинг барчаси давлатга тегишли. Бироқ улар ҳақиқий маънодаги олий академик таълим берувчи муассасалар ҳисобланмайди, балки кўпроқ касбий таълим йўналишидаги институтлар вазифасини бажаради
Халқ таълими тизими 4-6 ёшли болалар учун мўлжалланган мактабгача муассасалардан бошланади. Кейинги босқич эса бошланғич мажбурий мактаблардир. Уларда ўқиш муддати 6 йил (6-12 ёш). Мазкур босқичда бепул таълим берилади. Мактаблар давлатга қарашли ёки хусусий муассаса бўлиши мумкин.
Бола 12 ёшида ўрта мактабга боради ва унда 3 йил таҳсил олади. Мамлакатда ўрта таълим умумий ва иккинчи даражали техник таълимга бўлинади. Шунингдек, ўрта мактаб таълими классик ва замонавий лицейларда ҳам амалга оширилади.  Ўқиш классик лицейларда 7 йил, замонавий лицейларда 6 йил давом этади. Бундай мактаблар пулли асосда таълим бериб, у ерда ўқиш мажбурий ҳисобланмайди. Ўқув йили октябрда бошланиб, июль ойида якунланади.
Давлат томонидан кўрсатилган ёрдам ҳамда фуқароларнинг интилувчанлиги самараси ўлароқ, мамлакат фуқароларининг деярли ҳар бири камида 3 тадан хорижий тилни ўзлаштирган. 1798 йилдан буён ишлаётган кутубхона бор. Люксембургда олий ўқув юртлари йўқ. 1969 йилда хорижий университетларга ўқишга тайёрловчи университет маркази очилган. Мазкур марказда ўқишни якунлагач ёшлар чет давлатлари олий ўқув юртларининг 2 - курсига кириш имкониятига эга бўлади.
Францияда Олий таьлим тизими.
Бакалавр
6 йил
Магистратура
4 йил
Доктарантура чекланмаган
Францияда Олий таълим тизими
3 босқичдан иборат
Францияда Олий
таълим тизими
Францияда Олий таьлимнинг тизими 1984 йил 20 январдан кучга кирган “Савари” қонунига биноан ташкил этилади ва унда 1968 йилги Эдгард Форанинг асосий принциплари сақланиб қолган. Ҳозирги кундаги социал - иқтисодий ўзгаришлар боис ушбу қонунга бир неча ўзгартиришлар қилинган. Олий таълим тизимига ўрта таълимдан юқори бўлган ва турли вазирликлар бошқарувида бўлган барча таълим муассасалари киради. Масалан, Франция миллий таълим, изланишлар ва технологиялар Вазирлиги “юқори мактаблар”нинг барчасини ўз назоратига олмайди. Қишлоқ хўжалиги, техник ва бошқа турга мансуб “юқори мактаблар” Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бошқарилади.
Бу хорижий таълим тизимини ўрганишимизнинг мақсади эса битта республика таълим тизимига хорижий тажрибани тадбиқ қилишдир. Таълим тизимининг жаҳон даражасига кўтарилишида бу тажриба асқотади.
Ҳозирги кунда бевосита барча таълим муассасалари жаҳон давлатлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Қолаверса, профессор ўқитувчилар чет давлатларга бориб малака ошириб келишмоқда. Ва шу билан ўрганилган тажрибани, янги педагогик технологияларни амалга жорий этишмоқда.
Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ - атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал меъроси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир.“Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ахборот-коммуникация технологиялари асосида ривожлантириш истиқболлари” номли республика илмий-амалий анжуманида иштирок этиш учун талабнома
Иштирокчининг Ф.И.Ш. Зиядуллаев Даврон Шамсиевич
Шўъба Таълим сифатини оширишда фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликнинг ўрни.
Мақола мавзуси Ривожланган мамлакатларда таълим тизимини
бошқариш тажрибаси
Лавозими, илмий даражаси, унвони Катта ўқитувчи, техника фанлари номзоди
Иш жойи Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Хизмат манзили ТДПУ
Телефон +99894-638-25-86
E-mail dziyadullaev@inbox.ru
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ахборот-коммуникация технологиялари асосида ривожлантириш истиқболлари” номли республика илмий-амалий анжуманида иштирок этиш учун талабнома
Иштирокчининг Ф.И.Ш. Махмудова Нилуфар Муротовна
Шўъба Таълим сифатини оширишда фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликнинг ўрни.
Мақола мавзуси Ривожланган мамлакатларда таълим тизимини бошқариш тажрибаси
Лавозими, илмий даражаси, унвони Ўқитувчи
Иш жойи ЎДЖТУ “Иккинчи чет тилларини интенсиф ўқитиш” кафедраси Испан тили ўқитувчиси.
Хизмат манзили ЎДЖТУ
Телефон -
E-mail -